Мураббий катта трансферни барбод қилди
“Манчестер Юнайтед” ёзги трансферлар давомида “Интер” ҳимоячиси Дензел Дюмфрисни қўлга киритишга уриниб кўрди.
Манчестерликлар “Интер” раҳбариятига рокировка таклиф қилди. Улар Дюмфрисни Англияга олиб келиб, Милан клубига Аарон Уан-Бисаккани юборишни режалаштирган эди.
“Интер” мутасаддиларига бу вариант маъқул келгани айтилмоқда.
Бироқ The Athletic нашрининг маълум қилишича, “Интер” бош мураббийи Симоне Индзаги бу рокировкани блоклаган.
Натижада “Манчестер Юнайтед” ҳимояни мустаҳкамлаш учун бошқа номзод – “Бавария”дан Нуссер Мазрауини олишига тўғри келди.
Фикрлар