Мураббий кўнгилхушлик қилган футболчилардан ғазабда

TIGGO 2 PRO

"Милан" Сержиу Консесау жамоа футболчиларининг концертга борганлиги сабабли норозилик билдирди. Бу ҳақда "La Gazzetta dello Sport" нашри хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, бош мураббий баъзи футболчиларнинг жума куни "Парма" билан ўйин арафасида италиялик репер Лаззанинг концертига борганидан ғазабланган. Якшанба куни миланликлар 92-дақиқагача ютқазиб турган бўлса-да, якунда 3:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Таъкидланишича, концертда иштирок этган футболчилар орасида ўйиндан кейин Консесау билан жанжаллашган Давиде Калабрия ҳам бўлган. Бундан ташқари, тадбирга Тео Эрнандес, Рубен Лофтус-Чик ва Франческо Камардалар ташриф буюришган.

Маълумот ўрнида, Лаззанинг ўзи ҳам "Милан" мухлиси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!