"Muradov_Professional_Liga 3" турнирининг энг яхшилари қанча миқдордаги бонусга эга бўлади?

  • 27 февраль, 2022, 15:35
  • 0
  • MMA

Маълумки, бугун ўзбекистонлик биринчи UFC жангчиси Маҳмуд Мурадов томонидан асос солинган "Muradov_Professional_Liga" сининг 3-турнири бўлиб ўтади. Мазкур жанг оқшомида бир қатор юртимизнинг машҳур ММА вакиллари ҳам октагонга кўтарилади. 

Кеча, ушбу турнирдан аввал анъанавий вазн ўлчаш ва face to face маросими бўлиб ўтди. Мазкур тадбир давомида кўплаб ўзига хос шоулар ва ютуқли ўйинлар ташкил қилинди ва ғолиблар эсдалик совғалари билан жанг оқшомига чипталар соҳибига айланди. 

Ушбу лигада яна бир қатор бонуслар ҳам борлиги маълум қилинди. Маҳмуд Мурадовнинг таъкидлашича ушбу кечада қайд этилган "Энг яхши жанг", "Энг яхши нокаут" каби номинациялар эгаси 500 АҚШ долларини бонус тариқасида қўлга киритишини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу кечанинг марказий жангида юртдошимиз Рамазон Темиров молдовалик Михаил Сирбуга қарши жанг қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!