Мурод Алиев: Элдор Шомуродов бизга айтмасдан
Ads

Айни дақиқаларда Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси янги футболчиларни  таништирмоқда. Мазкур тадбирни "қалдирғочлар" бош директори Мурод Алиев очиб берди.

"Биз биринчи навбатда стадионга мухлисларни қайтаришни ният қилганмиз. Кейин эса ўз ўйинимизни яхшилашимиз керак. Шунинг учун, биз бир қатор футболчиларни ўз сафимизга қўшиб олдик.

Биз эртага "Нефтчи"ни мағлуб этсак, кубокни қўлга киритиш учун кураш олиб борамиз. Мен Миржалол Қосимовга ишонаман.

Шунингдек, клуб Шомуродовни бошқа жамоага ўтиб кетганига тўхталадиган бўлсак, аммо унинг шартномаси якунланишига 6 ой қолганди. Шунинг учун, футболчи бошқа клубга ўтишига ҳаққи бор эди. Қолаверса, Элдор бизга билдирмасдан олдин "Ростов" билан шартнома имзолаб бўлган эди.

Биз эса бундан озгина ранжидик. Чунки раҳбарлардан сўрамасдан шартнома имлогади. Боз устига Шомуродов борасида менга фақат "Ростов"дан таклиф бўлганди. Майли, у Россияда катта ўсишга эришишини тилаб қоламиз.

Достон Ҳамдамов билан гаплашиб олдик. У жамоада қолади. Чунки бизнинг мақсадимиз ОЧЛда иштирок этиш. У орқали футболчиларни реклама қилишдир. Шу боис Достон бизни тушунди ва бу йил қоладиган бўлди", - деб айтиб ўтди Алиев.