Мурод Исмоилов ўзига янги жамоа топди
Ads

Тошкентнинг "Пахтакор" клуби билан бирга мамлакат чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг ўзи туғилиб ўсган Фарғонага қайтган ва "Нефтчи", "Қўқон-1912" жамоаларида ишлаган тажрибали мутахассис Мурод Исмоилов янги мавсумни Бекободнинг "Металлург" клуби мураббийлар штабида бошлайдиган бўлди.

Маълум бўлишича 49 ёшли мутахассис бу ерда Андрей Шипиловга ёрдам беради.

Эслатиб ўтиш лозимки, "Металлург" Суперлиганинг илк турини сафарда "Навбаҳор" жамоасига қарши ўтказади.