Мурод Отажонов: "Бугун шогирдлариим ўзига ўхшашмади"

Cоcа-Cоlа Суперлига 7-туридан ўрин олган “Сурхон” – “Бунёдкор” (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Отажонов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Насаф”га қарши баҳсдан сўнг йигитлар эмоционал жиҳатдан ўзларига кела олишмади. Бугун шогирдлариим ўзларига ўхшашмади.

Ҳужумчи муаммоси бутун чемпионатда мавжуд. Эътибор бераётган бўлсангиз, айрим жамоалар 2-3 тўп фарқи билан ғалаба қозонмоқда, қолганлар эса битта гол билан чекланмоқда.

Абдуманноповда кичик жароҳат бор эди ва эндигина тикланиб бормоқда. Аслида бугун уни бошланғич таркибда майдонга туширмоқчи эдик, аммо шифокорлар ҳали эрта эканлигини таъкидлашди”, – деди Отажонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!