Мурод Отажонов: "Клубдаги ўзгаришлар ҳақида унчалик хабарим йўқ"

Cоcа-Cоlа Суперлига 13-турида ўз майдонида “Пахтакор”га мағлуб бўлган “Бунёдкор” клуби бош мураббийи Мурод Отажонов ўйиндаги хатолар ва фан клуб билан боғлиқ масала ҳақида фикр билдирди.

“Ўйинни охирида тўп ўтказиб юбориб мағлубиятга учраш аламли. Бундай ҳолатлар ҳам бўлиб туради. “Пахтакор”ни ғалаба билан табриклайман. Йигитларга эътирозим йўқ. Улар бугун яхши ҳаракат қилишди.

Фан клуб нима учун ўйинга ташриф буюрмагани борасида ҳеч нима билмайман. Очиғи, бизга ҳам ғалати туюлди. Буни стадионга келиб билдик. Бу саволга мураббий эмас клуб жавоб бериши мантиқлироқ бўларди.

Клубдаги ўзгаришлар ҳақида унчалик хабарим йўқ. Раҳбарият ўзгарганини ҳамма билади. Қолган миш-мишлар эса ҳозирча миш-миш. Клуб ҳақида янгиликлар бўлса хабар берамиз.

“Бунёдкор” стадиони бизга ноқулай стадион демаган бўлардим. Яқинда термамиз ўйнади ва ушбу стадионда ёшларимиз Осиё чемпиони бўлишди. Бизга ҳам бу ерда ўйнаш қулай. Ушбу стадионда ғалаба қозона олмаётганимиз эса омад туфайли бўлса керак.

Дониёр Абдуманнопов бугун майдонга тушиши ўйингача сўроқ остида турганди. Ўйин якунида таваккал қилишни истамадик ва унинг алмаштирилишининг сабаби шу”.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!