Мурод Отажонов: "Таркибни кучайтиришимиз зарур"
Cоcа-Cола Суперлига 8-туридан ўрин олган “Қизилқум” – “Бунёдкор” (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Мурод Отажонов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Учрашув биз учун оғир ўтди. Ҳужумда ўйнаш оғирлик қилди. Тезроқ ҳаракат қилишимиз керак эди. “Қизилқум”га ҳам, бизга ҳам очко зарур эди. Улар бугун яхшироқ ҳаракат қилишди.
Директоримиз футбол ичидаги инсон. Биринчи давра якунланди. Энди вазиятни таҳлил қилиб, таркибни кучайтиришимиз керак. Гол кирита олмаяпмиз, тўп билан тезроқ ҳаракат қиладиган футболчи зарур.
Йўлдошев қўлидан келганича ҳаракат қилди. Жароҳатдан фориғ бўлиб, энди майдонга қайтди. Ўтган беллашувда ҳам 60 дақиқа ҳаракат қилди. Пеналтини голга айлантира олмади, аммо бунинг ёмон жиҳати йўқ. Футболда учраб турадиган ҳолат. Унга нисбатан эътирозларим йўқ.
Иванович давралар оралиғидаги йиғинга шай ҳолатда этиб келади. Унга ҳам катта ишонч билдиряпмиз ва сафга қайтишини кутмоқдамиз. Иккинчи давра олдидан таркибга янги ўйинчиларни жалб қилишга ҳаракат қиламиз”, – деди Отажонов.
Фикрлар