Мурод Хантураев россиялик рақибига имкониятни бой берди
Ads

Қирғизистоннинг Бишкек шаҳридаги “Kojomkula” спорт саройида ўтказилган “WEF GLOBAL 10” турнирида ҳамюртимиз Мурод Хонтураев ҳам иштирок этди.

Спортчимиз ўзининг ушбу жангини россиялик аралаш жанглар устаси Константин Андрейцевга қарши ўтказди. Қизиқарли кечган тўқнашувда афсуски тажрибали спортчимиз рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Хантураэв бундан олдин 28 октябр куни жанг ўтказиб, россиялик жангчи Игор Задерновскийни нокаутга учратган эди.