Мурод Хонтўраев хотирасига бағишлаб турнир ташкил этилди

  • 03.10.2022 22:46
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • MMA
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Пойтахтимизда марҳум ММА жангчиси Мурод Хонтўраев хотирасига бағишланган Яккасарой тумани прокурори кубоги бўлиб ўтди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Мусобақа муай-тай спорт тури бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ташкил қилинди. Турнирининг очилиш маросимида МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов ҳам иштирок этиб, бу каби тадбирлар М.Хонтўраев каби халқаро майдонда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган мард йигитларнинг кашф этилишида, ёшлар орасида соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтиришда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Регламент бўйича, турнирда 10 та жанг ташкил этилди. Ўз вазн тоифасида ғолиб бўлган муай-тайчиларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!