Муроджон Аҳмадалиев келаси ҳафта навбатдаги жангини ўтказади
Профессионал боксда фаолият олиб бораётган Муроджон Аҳмадалиев навбатдаги жанги қачон бўлиб ўтишини маълум қилди. Унга кўра, спортчимиз 19 апрель куни мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга чиқади. Бўлажак қарама-қаршилик АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтади, дея хабар беради МОҚ.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон шу пайтгача 28 бор жанг олиб борган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (14 нокаут) ва 5 бор мағлубият аламини таътиб кўрган. Муроджон Аҳмадалиев эса 5 бор рингга кўтарилиб, уларнинг барчасида зафар қучган. Таъкидлаш жоиз, жанг Тошкент вақти билан 20 апрель куни тонг пайти бошланади.
Фикрлар