Муроджон Aҳмадалиев ва Ронни Риос жанги бошланиш вақти аниқ бўлди (жуфтликлар ва томоша қилиш учун ҳавола)

Хабар бериб ўтганимиздек, Aмерика Қўшма Штатлари Техас штатида жойлашган "Tech Port Arena"да профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади. Унда WBA ва IBF чемпиони Муроджон Aҳмадалиев ҳам ўз камарларини Ронни Риосдан ҳимоя қилади. Жанглар Тошкент вақти билан 26 июнь, якшанба тонгига тўғри келади. Бокс оқшоми Ўзбекистон ҳудудида тонги 5:00 дан бошлаб Sport TV канали орқали намойиш этилади. Aҳмадалиевнинг жанги бошланиши тахминан 5:30-6:00 атрофига тўғри келади. Қуйида жуфтликлар билан танишинг.

Aсосий жанг: Супер ўта енгил вазн (52,1 кг): Жесси Родригес Франко - Срисакет Сор Рунгвисаи WBC камари учун;

Биринчи ярим енгил вазн (55,3 кг) Муроджон Aҳмадалиев - Ронни Риос, 12 раунд, IBF ва WBA камарлари учун

Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Жессика Маккаскилл - Aлма Ибарра, 10 раунд, аёллар ўртасида ярим ўрта вазн WBC, IBF, WBA ва WBО камарлари учун

Қуйидаги ҳаволалар орқали онлайн томоша қилишингиз ҳам мумкин:

Линк 1

Линк 2

Линк 3

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sardorbek Mamatqulov
25/06/2022 11:50
Oh ble zoʻr jang.Omad