Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги санаси маълум бўлди
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,2 кг) WBА Super ва IBF жаҳон чемпионлик камарлари эгаси ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ўзининг навбатдаги жангини WBA йўналишида мажбурий даъвогар Ронни Риосга (33-3, 16КО) қарши ўтказиши ҳақида маълумот берган эдик.
Sports.uz сайтига маълум бўлишича мазкур баҳс 28 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Кечанинг марказий тўқнашувида Хуан Франсиско Эстрада Роман Гонсалесга қарши трилогия жангинини ўтказади. Бокс оқшоми қаерда бўлиши ҳозирча номаълум. Таҳминий манзил сифатида Калифорниядаги "Dignity Health Park" ва Лос-Анжелесдаги "Staples Center" ареналари айтиб ўтилган.
Фикрлар