Муроджон Аҳмадалиев ва Ронни Риос жанги санаси ва манзили аниқ бўлди
Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (-55,3 кг) WBA ва IBF чемпиони ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев (9-0, 7КО) ўзининг навбатдаги жангини 19 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларидаги Янги Англия минтақасида ўтказади. Бу ҳақда ESPN муҳбири Майк Коппинжер хабар бермоқда. У ўз чемпионлик камарларини мажбурий даъвогар ҳисобланган америкалик Ронни Риосдан (33-3, 16 KO) ҳимоя қилади.
Бокс оқшомининг марказий баҳси ўрта вазн тоифасида WBО чемпиони Деметриус Андраде ва Жейсон Куингли ўртасида бўлиши белгиланган.
Фикрлар