Муроджон Аҳмадалиевга камарларини бой берган Дэниель Роман ўз фаолиятини якунлаганини эълон қилди

  • 30 август, 2022, 10:21
  • 0
  • Бокс

Профессионал бокснинг биринчи ярим енгил вазн тоифасида (55,3 кг) собиқ жаҳон чемпиони америкалик Дэниель Роман (29-4-1, 10КО) бокс билан ҳайрлашаётганини маълум қилди.

"Мен боксдан ўз фаолиятимни якунлаганимни расман эълон қилмоқчиман. Мен жамоам, промоутерларим, ҳомийлар, медиа вакиллари ва дунё бўйлаб барча мухлисларимга мени сўнгги 12 йилда қўллаб қувватлаганлигингиз учун раҳмат айтаман",-деб ёзиб қолдирди Роман ўзининг твиттердаги саҳифасида.

Роман ўзининг сўнгги жангида WBC ва WBО чемпиони Стивен Фултонга имконатни бой берди. 2020 йилнинг 31 январида эса ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев уни мағлуб этиб, WBА ва IBF жаҳон чемпионлик камарларини тортиб олган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!