Муроджон Аҳмадалиевни мағлуб этган Робейси Рамирес япониялик рақибини янчиб ташлади (видео)

Профессионал бокснинг ярим енгил вазн тоифасида (57 кг) WBO чемпионлик камари эгаси, кубалик Робейси Рамирес Японияда ташкил этилган бокс оқшомида мезбон боксчи Сатоши Шимизуга қарши рингга кўтарилди. 
 
Рамиреснинг тўлиқ устунлигида бўлган жанг 5-раундда техник нокаут билан якунланди. Рамирес рақибини нокдаун ҳолатига тушурганидан сўнг, жанг давомида яна кетма-кет зарбалар тасирида рефери баҳсни тўхтатди. Шундай қилиб, Рамирес ўз камарини муваффақиятли ҳимоя қилди. 
 
Эслатиб ўтамиз, кубалик Робейси Рамирес Рио Олимпиадаси ярим финалида ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиевни мағлуб этган эди.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!