Муроджон Аҳмадалиевнинг навбатдаги рақиби аниқланди

  • 26.12.2023 17:18
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Бокс

Кечанинг марказий жангида биринчи ярим енгил вазн тоифасида "WBC" ва "WBO" камарлари чемпиони Наоя Иноуэ ва ушбу вазнда "WBA" ва "IBF" чемпионлик камарлари эгаси, филлипинлик Марлон Тапалес рингга кўтарилди.

Япониянинг Токио шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.

12 раундга мўлжаланган чемпионлик жанги 10-раундда якунига етди. Чунки Иноуэ рақиби Тапалесни техник нокаутга учратди ва ушбу вазннинг 4 та камарини қўлга киритди.

Иноуэнинг навбатдаги рақиби катта эҳтимол билан Муроджон Аҳмадилиев бўлади. Сабаби вакилимиз WBA камарига асосий даъвогар ҳисобланади. 

рақиб_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!