Муродов: Ўзбек ўғлони қандай эканлигини кўрсатмоқчиман

Бироз аввал, ҳамюртимиз Маҳмуд Муродов УФCдаги иккинчи жангини Тревор Смитга қарши ўтказиб, ажойиб ғалабани қўлга киритди. Жанг якунида бошловчи Муродовдан октагоннинг ўзида қисқа интервью олишга улгурди.

Маҳмуд табриклайман! Фикрларингиз...

Салом Вашингтон... Биринчи навбатда мураббийимга раҳмат айтаман. Биз тайёрландик, ҳаракат қилдик ва эришдик.

Сўнгра, бошловчи Муродовга видеони кўрсатди ва ҳамюртимизга бунга жавобан, ажойиб видео бўлипти деб кулиб қўйди.

Бу тасодиф бўлдими?

Йўқ, биз бундай зарбаларга тайёргарлик кўрганмиз. Мен шу вақтни кутдим, зарба бердим ва "БУМ".
Мен жангга 3 ҳафта ёки 4 ҳафта тайёрландим. Жанг ораси яқин бўлди. Менга 3 ой муҳлат беринг ва мен тайёр бўлиб, ўзбек ўғлони қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!