Мусаевнинг жамоаси кубокдаги юришини якунлади
Ads

Бугун Япония кубогининг чорак финал баҳслари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби сафарда “Йокогама Маринос” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалабага эришди ва улар ярим финал йўлланмасига эга чиқишди.

Ҳамюртимиз учрашув қайдномасига ҳам киритилмади.

Япония кубоги. Чорак финал

“Йокогама” – “Жубило Ивата” 1:0.