Мусаевнинг жамоаси мавсумни 6-ўринда якунлади
Ads

Бугун Япония J лигасида сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев фаолият олиб борадиган “Жубило Ивата” клуби ўз майдонида “Кашима Антлерс”ни қабул қилди.

Ушбу ўйинда ҳисоб очилмади. Мусаев ўйинни асосий таркибда бошлади ва 76-дақиқада заҳирага олинди.

Мавсум якунига кўра эса Мусаевнинг жамоаси 58 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 6-ўринни қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, ОЧЛ чемпиони бўлган “Урава Редс” жамоаси 7-ўринни эгаллади.

Япония J лигаси. 34-тур

“Жубило Ивата” – “Кашима Антлерс” 0:0.