Мусаевнинг жамоасига нима бўлди?

Бугун Японияда мамлакай Лига кубоги 1-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Фозил Мусаев тўп тепадиган “Жубило Ивата” клуби сафарда “Шимуцу С-Палс” жамоасига қарши баҳс олиб борди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамюртимиз ўйинни асосий таркибда бошлади ва 79-дақиқада заҳирага олинди.

Қайд этиш жоиз, “Жубило Ивата” бу йилги мавсумни жуда омадсиз тарзда бошлади. Хироши Нанами бошқарувидаги жамоа J лигадаги ҳар иккала ўйинда мағлуб бўлган эди ва бугунги мағлубият улар учун мавсумдаги учинчиси бўлди.

Япония Лига кубоги. 1-тур

“Шимуцу С-Палс” – “Жубило Ивата” 1:0

Гол: Чон Тае-Се (48).

Минбар

Барча блоглар