Муссо: "Қизил карточкагача "Атлетико" "Барселона"дан яхшироқ ўйнади"
“Атлетико” дарвозабони Хуан Муссо “Барселона”га қарши 1:2 ҳисобидаги учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
"Биз биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик. Яхшироқ ўйнадик, бу томошабоп ва қизиқарли учрашув бўлди. Қизил карточка биз учун жазо бўлди. Бир киши кам бўлиб ўйнаш жуда қийин.
Менимча, рақиб таркибида ҳам қизил карточкага тортадиган вазият бор эди. Бош ҳаками буни кўрди. Агар ўша эпизодда ҳам четлатиш бўлганида, ўйин анча тенглашган бўларди. Аммо майли, энди олдинга қараш керак.

Бу мағлубият бизнинг ишончимизни сусайтирмайди. Ўн бирга қарши ўн бир бўлган пайтда, менимча, биз яхшироқ эдик. Бу эса бизга қўшимча ишонч бағишлайди", — деди Муссо.
Фикрлар