Мутал Назаров Осиё чемпионатининг энг яхши ҳаками деб топилди

15-17 июн куни Қозоғистоннинг Астана шаҳрида Киокушинкай-кан каратэ бўйича Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақада ҳамюртимиз Шаҳноза Азаматова 65 кг вазнда финалгача етиб бориб,  кумуш медал билан тақдирланган эди.

Шунингдек, 60 кг вазнда Азамат Жамбулов ва +70 кг вазнда Суҳроб Жўрақулов ярим финалгача етиб келди ва бронза медалига эга чиқишди. Яна -70 кг вазнда Жалолидин Зоиров эса 5-ўрин кифояланди.

Бундан ташқари Мутал Назаров Осиё чемпионатининг энг яхши ҳаками деб топилди. Терма жамоамиз эртага 19 июнь куни юртимизга қайтиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!