Муваффақиятсиз натижалардан сўнг АПЛ клуби бош мураббийини истеъфога чиқарди
"Саутгемптон" Премьер-лига доирасида 16 ўйинда бир маротаба ғалаба қозонгач, бош мураббийни истеъфога чиқарди.
Рассел Мартин "Тоттенхэм"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:5) истеъфога чиқарилди. "Авлиёлар"ни вақтинча ёшлар жамоаси мураббийи Саймон Раск бошқаради.
"Саутгемптон" бу мавсумда АПЛда фақат битта беллашувда ғалаба қозонган - "Эвертон" (1:0). 16 турда жамоа 5 очко жамғариб, Англия чемпионатида охирги поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар