Мухлислар Ибрагимовични премьер-лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топишди

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Златан Ибрагимович мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра премьер-лиганинг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди.
Sky Sportsнинг маълум қилишича швециялик ҳужумчига 24 мингдан ортиқ мухлис овоз берган. Ундан кейинги ўринни 17,985 овоз билан "Ливерпуль" ярим ҳимоячиси Адам Лаллана эгаллади. Кучли учликни эса 11,944 овоз билан "Челси" ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта якунлаб берди.

Маьлумот учун, Ибрагимович ўтган ойда 6та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 3та голли узатма ёздириб қўйган эди. Кеча бўлиб ўтган премьер-лиганинг 20-турида "Вест Хэм" устидан қозонилган ғалабада ҳам 35 ёшли футболчи ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!