Мухлислар латофатли теннисчи Эмма Радукануни Англиянинг "Уотфорд" клубига ўхшатишди
Британиялик теннис мухлислари ҳамюрти Эмма Радуканунинг навбатдаги мураббий алмашишига муносабат билдиришди. Аввалроқ, "US Open" чемпиони россиялик мутахассис Дмитрий Турсунов билан ҳамкорликни тўхтатгани маълум қилинганди.
Турсунов билан биргаликда иш бошлаганидан сўнг, Радукану бор-йўғи 15 та ўйин ўтказиб, саккизта ғалабага эришди. Дмитрий британиялик теннисчининг сўнгги 15 ой ичидаги тўртинчи мураббийига ҳисобланади.
Буюк Британияда Радукануни "Уотфорд" футбол клубига қиёслашди. Боиси, ушбу жамоа ҳам сўнгги йилларда мураббийларни тез-тез алмаштириб туради. Маълумот учун, 2020 йилдан бери "Уотфорд"да нақ 7 нафар мураббий алмашган.
Мухлислар Радуканунинг мураббий алмашгани ҳақидаги мақолалар остида ҳазилкаш изоҳлар қолдиришни бошлади.
"Уотфорд" янгиликлари бу ерда нима қилмоқда?" — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
"Радукану - тенниснинг "Уотфорд"и", - дея қўшимча қилди яна бири.
Фикрлар