Мухлислар "Реал" юлдузини йиғлатишди (ФОТО)

"Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор Испания чемпионати доирасида "Валенсия"га қарши ўйинда ирқчилик бўйича ҳақоратларга учради. Madrid Xtra хабарига кўра, “кўршапалаклар” мухлислари футболчига “Жуниор, ўл” деб бақиришган. Бу сўзларни эшитган ҳужумчи йиғлаб юборган.

Эслатиб ўтамиз, учрашув якунида Винисиус рақиб футболчилари билан муштлашувда иштирок этгани учун қизил карточка олганди. Бу эса бразилиялик футболчининг фаолиятидаги илк четлатилишдир.

Учрашув Валенсиядаги “Месталья” стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Лига принадлежит расистам». Фаны «Валенсии» довели Винисиуса – он заплакал,  удалился и громко ответил в соцсетях | Sports.ru | Дзен

Маълумот учун, Винисиус 2018 йилдан бери Мадрид гранди сафида ўйнаб келмоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома муддати 2024 йилнинг ёзигача ҳисобланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!