Мухлисларнинг ташрифи кўплиги сабаб, “Ал-Ахли” машғулотларни бекор қилди
Ads

Африка Чемпионлар лигаси финалчиси бўлган Мисрнинг “Ал-Ахли” жамоаси мухлислар ташрифининг кўплиги боис, Каир шаҳридаги бугунги машғулотларини бекор қилди.

Финалнинг илк ўйинида “Ал-Ахли” ўз майдонида Марокашнинг “Видад” клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.

Жавоб баҳси эса 4 ноябр куни Марокашда бўлиб ўтади. Агарда, шанба оқшомида бўлиб ўтадиган ушбу ўйинда мисрликлар ўзлари учун ижобий натижа қайд этиб, чампион бўладиган бўлишсалар, Африка чемпионлар лигасида энг кўп ғолиб чиққан(ҳозирда 9 та соврин) жамоага айланадилар.