Мхитарян 2013 йилдан буён

Яқиндагина МЮдан “Арсенал”га кўчиб ўтган Генрих Мхитарян кеча премьер-лиганинг навбатдаги турида “Эвертон”га (5:1) қарши баҳсда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди.

Аниқроғи, арманистонлик футболчи 2013 йилдан буён “Арсенал” сафида АПЛнинг 1та учрашувида 3тадан кўп голли узатма оширган биринчи футболчи бўлди. У шу куни жамоасининг 3та голида бевосита иштирок этди.

Эслатиб ўтиш лозимки, 2013 йилнинг май ойида Санти Касорла “Уиган”га қарши баҳсда “Арсенал”нинг 4та голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар