Мхитарян: Мен ҳужумкор футболни яхши кўраман, МЮда ҳар доим ҳам ҳужумкор ўйнамас эдик
Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Гейнрих Мхитарян қишки трансфер ойнаси вақтда “Манчестер Юнайтед”дан “тўпчилар” сафига келгани борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Барча яхши билади, “Арсенал” ҳужумкор ўйнайди. Мен эса бундай ўйинни яхши кўраман. Биз “Манчестер Юнайтед”да ҳам ҳужумкор ўйнар эдик. Аммо ҳар доим ҳам эмас. Бу борада кимнидир айбламоқчи эмас. Боиси, ҳар бир мураббийни ўз ўйин услуби бўлади. Балки, мен МЮга тўғри келмагандирман.
Ҳар бир футболчи ҳимояланиши керак. У ҳужумчи бўладими ёки вингер, буни аҳамияти йўқ. Чунки 3-4 футболчи билан ҳимояланиб бўлмайди. Бутун жамоа билан ҳимояланиш керак. Мен ҳам ортга қайтиб тураман. Мен ўзимни ўйлаб, тўпни қизғанмайман. Тўпни олишим билан хавфли вазият яратишга ҳаракат қиламан”, – деб айтиб ўтди арманистонлик футболчи.
Фикрлар