Мхитарян: Венгер футболчиларни Моуриньюдан кўра яхшироқ тушунади
Ads

Яқиндагина “Манчестер Юнайтед”дан “Арсенал” сафига келиб қўшилган ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян ўзининг ҳозирги бош мураббийи Арсен Венгер билан МЮдаги устози Жозе Моуриньюни ўзаро таққослади.

“Моуринью футболчиларидан жуда кўп нарса талаб қилади. У жудаям қаттиққўл мураббий. Арсен Венгер эса нисбатан дўстона ва хотиржамроқ. У футболчиларни ва уларнинг вазиятини жуда яхши тушунади. Моуринью ва Венгернинг асосий фарқи ҳам мана шунда”, - дейди арманистонлик футболчи.