Мхитарян "Ювентус"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди

"Рома" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян Италия А серияси 18 тур "Торино" билан ўйинда сонидан жароҳат олди.

Шу тариқа арманистонлик футболчи римликларнинг "Ювентус"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Жорий мавсумда Мхитарян А Серияда 9 ўйинда майдонга тушди ва 4 та голлик вазиятда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!