Мхитаряннинг дубли "Рома"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади (видео)

Италия А Сериясининг 8-турида “Рома” ўз майдонида “Парма”ни қабул қилди.

Италия пойтахтидаги “Олимпико” стадионида кечган ўйин майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Шу куни Генрих Мхитарян (32', 41') ўз номига дубль ёздириб қўйган бўлса, яна бир голга Борха Майораль (28') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!