МЮ - "Барселона" ва "Аякс" - "Ювентус" ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар эълон қилинди

УЕФА расмий сайти жорий ҳафтада бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финалидан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» – «Барселона» ва «Аякс» – «Ювентус» учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди.

Унга кўра «Манчестер Юнайтед» – «Барселона» (10 апрель) баҳсини италиялик Жанлука Рокки бошқариб боради. Унга қанотларда Филиппо Мели ва Маттео Пассерилар ёрдам беришади. Видеотакрорлар тизимида эса Массимилиано Иррати ва Марко Гвидалар ишлайди.

«Аякс» – «Ювентус» (10 апрель) қарама-қаршилигига эса испаниялик ҳакамлар тайинланди. ББош ҳакам Карлос дель Серро, унга эса қанотларда Хуан Юсте ва Роберто Алонсолар ёрдам беришади. VAR тизимида эса Алехандро Эрнандес ва Хуан Мартинеслар ишлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!