МЮ, "Барселона" ва "Атлетико" 17 ёшли футболчи учун кураш бошлади

Франциянинг "Ренн" клуби ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавинге гранд клубларнинг эътиборига тушди.

L’Equipe нашри тарқатган хабарга кўра17 ёшли франциялик футболчининг хизматларига "Манчестер Юнайтед", "Барселона" ва "Атлетико" жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Улар Камавингени яқинлашиб келаётган қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи. Аммо, уни сотиб олиш осон кечмаслиги мумкин. Чунки, “Ренн” Эдуардони 30 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

Маълумот учун, Камавинге “Ренн” тарбияланувчиси ҳисобланади. У жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!