МЮ 100 миллион еврога футболчи олиб келмоқчи

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" "Ноттингем Форест" футболчиси Эллиот Андерсон хизматига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Football24" нашри хабар берди.

Tecno

Манбада ёзилишича, "қизил иблислар" ярим ҳимоячи учун 100 миллион евролик таклиф тайёрламоқда. Аммо "ўрмончилар" хавебкини қўйиб юбориш истагида эмас. Фақатгина 115-135 миллион еврога яқин суммалик таклифлар бўлса,кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган. Андерсоннинг ўзи эса МЮга ўтиш вариантига ижобий қарамоқда. 

Англиялик футболчининг ҳозирда "Трансфермаркт" пoрталидаги нархи 45 миллион еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Эллиот жорий мавсум "Ноттингем" сафида 14 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол киритган ва 1 та голли узатмани амалга оширган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!