“МЮ” 100 миллион тўлаб Белоттини сотиб олиши мумкин

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби “Торино” ҳужумчиси Андреа Белоттинининг ҳизматларига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Аввалроқ, 22 ёшли футболчи туринликлар билан 2021 йилга қадар шартномани узайтирган эди. Daily Express нашрининг хабар беришича, Белотти тинмай рақиб дарвозасини ишғол этишда давом этса, келажакда “қизил иблислар” уни сотиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, агар “Манчестер Юнайтед” Италия терма жамоаси форвардини сотиб олишни истаса “Торино”га 100 миллион товон пули тўлаши керак.

Маълумот учун, Белотти ушбу мавсум Италия А Сериясининг 10та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига  13та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!