МЮ 19 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди
“Манчестер Юнайтед” ҳимоячичи Брэндон Уильямс клуб билан амалдаги шартномасини узайтирди.
Клуб расмий сайти тарқатган хабарга кўра 19 ёшли футболчи “қизил иблислар” билан 2022 йилга қадар тузилган шартномага имзо чеккан. Таъкидлаш керакки, ушбу келишув томонлар келишуви билан яна 1 йилга узайтирилиши мумкин.
Маълумот учун, Уильямс “Манчестер Юнайтед” тарбияланувчиси ҳисобланади. У асосий жамоада жорий йилнинг 25 сентябрь куни дебют қилди.

Фикрлар