МЮ 35 ёшли Тевесни яна "Олд Траффорд"га қайтармоқчи

Аргентинанинг “Бока Хуниорс” клуби форварди Карлос Тевес яна АПЛга қайтиши мумкин.

Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “Манчестер Юнайтед” ўзининг асосий ҳужумчиси Маркус Рэшфорд узоқ муддатга сафдан чиққани боис унинг ўрнига айнан 35 ёшли футболчини сотиб олишни кўзламоқда.

Эслатиб ўтамиз, МЮ Тевес учун бегона эмас. У “қизил иблислар” сафида 2007-2009 йилларда тўп сурган. У жорий мавсум Аргентина чемпионатида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!