МЮ 85 миллион фунтга ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш "Манчестер Юнайтед" футболчисига айланиши мумкин, дея хабар бермоқда Manchester Evening News.

Ўтган ёзда Донни ван Де Бекнинг харид қилингани 25 ёшли хавбек трансферига таъсир кўрсатмайди, дейилган манбада. Манкунияликлар "виллаликлар"га Грилиш билан шартномада кўрсатилган 85 миллион фунтлик товон пулини тўлашга тайёр. 

Жорий мавсумда англиялик футболчи еттита ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол ва бешта голли узатма муаллифи бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
998915993686
10/11/2020 23:54
Olsang ol bòlmasa. Boshqalar ilib ketadi juda foydali òyinchi. Pogbani òrinbosari.

Минбар

Барча блоглар