МЮ афсоналари клуб футболчиларига танқидини давом эттиришмоқда
Ads

Кеча "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" (1-1) учрашуви АПЛ 7 турига якун ясаб берди.

"Қизил иблислар" собиқ сардори Рой Кин "Арсенал" форварди Пьер-Эмерика Обамеянгнинг манкунианлар дарвозасига киритган голига ўз фиркларини билдириб ўтди.

"Мактаб таълимида хакам хуштагигача курашиш кераклиги ўргатилади. "МЮ" ҳимоячиларининг барчаси мана шу эпизодда хато қилишди. Аммо вазиятни "Арсенал" ажойиб якунлаганини такидлаб ўтиш керак.

Туанзебе хали ёш ва анча тажриба тўплаши керак, аммо бундай голларни рақибга тақдим этиб бўлмайди," - дея айтиб ўтди Кин.