МЮ ажойиб сериясини бузди

"Манчестер Юнайтед" Чемпионлар лигасида "Истанбул" (1:2) клубига мағлубиятга учради.

Инглизлар барча турнирлар доирасидаги сафар учрашувларида кетма-кет 10 та ғалабали сериясига чек қўйди. Бу клуб тарихидаги энг узун серия бўлди.

Сўнгги бор, "қизил иблислар" сафарда 19 январь куни "Ливерпуль"га (1:2) имкониятни бой берганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!