МЮ Аллегри билан музокараларни бошлаб юборди

“Ювентус” клуби собиқ бош мураббийи Массимилиано Аллегри фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра италиялик мутахассисга “Манчестер Юнайтед” клубидан жиддий таклифлар бўлмоқда. Айни дамда томонлар бу борада музокараларни бошлаб юборишган.

Айтиш лозимки, Аллегри “қизил иблислар”дан йилига 7,5 млн евро маош сўрамоқда. У “Ювентус”да айнан мана шунча маош оларди.

Маълумот учун, “Манчестер Юнайтед” АПЛнинг ўтган 8 та туридан сўнг 9 очко жамғарган ҳолда 12-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!