МЮ Аморим бошчилигидаги АПЛ ўйинларида тўплаган очколаридан кўпроқ ўйин ўтказди

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, бугун Рубен Аморим бошчилигидаги "Манчестер Юнайтед" Англия Премьер-лигасининг 36-турида "Вест Хэм" билан куч синашиб, 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Tecno

Португалиялик мураббий бошчилигида жамоа Англия чемпионатида 25 та ўйин ўтказди ва 24 очко тўплади. Жамоа жами олти марта ғалаба қозонди (сўнгги ғалаба мартининг ўрталарида бўлган), шунингдек, шунча маротаба дуранг ўйнади ва 13 марта мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛда мавсум сўнггига қадар "Челси" ва "Астон Вилла"га қарши беллашувларда иштирок этиши керак.

Маълумот ўрнида, ҳозирда "қизил иблислар" 36 та учрашувдан сўнг 39 очко тўплаган ҳолда, турнир жадвалининг 16-поғонасида бормоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию