МЮ Англия кубогида рекорд ўрнатди

Англия кубогининг 1/4 финали доирасида “Манчестер Юнайтед” сафарда “Норвич” меҳмони бўлди.

Учрашувнинг асосий бўлими 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, қўшимча бўлимлар бошланди ва унда омад “қизил иблислар”га кулиб боқди. Якуний ҳисоб 2:1 манкунианликлар фойдасига.

Эътиборлиси, МЮ шу тариқа Англия кубоги ярим финалига чиқиш бўйича рекорд ўрнатди. Squawka Football нашри тарқатган хабарга кўра, бунгача энг яхши натижа “Арсенал”га тегишли эди. Улар жами 29 марта кубок ярим финалида иштирок этишган.

Қизиғи, “Арсенал” яна “Манчестер Юнайтед”га тенглашиб олиш имкониятига эга. “Канонирлар” бугун “Шеффилд”га қарши баҳс олиб боришади ва ғолиб чиққан тақдирда, улар ҳам ярим финалга йўл олишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!