МЮ “Барса”га трансфер бўйича мурожаат қилди. Улар кимни олмоқчи?

“Барселона”нинг ёш ярим ҳимоячиси Илайш Мориба қисқа фурсатда Европанинг етакчи жамоалари эътиборига тушди.

Каталонияликлар билан 2022 йилнинг ёзигача шартномага эга футболчи январда Қирол кубоги доирасида “Корнелья”га қарши ўйинда дебютини нишонлаган эди. Шундан сўнг, примерада учта учрашув ўтказиб, “Осасуна” дарвозасига фаолиятидаги биринчи голини урди.

Морибанинг ёрқин ўйинидан кейин “Манчестер Юнайтед” ва “Лейпциг” жамоалари футболчини сўраб, каталонияликларга мурожаат қилгани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.

Ўйин услуби Поль Погбага ўхшайдиган 18 ёшли футболчининг ўзи “Барселона”да қолмоқчи. Каталонияликлар эса, ўйинчи билан янги битим тузиб, унинг трансфер суммасини белгилаб қўйишни режа қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар