МЮ "Барселона" футболчисига таклиф юборди

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" хавбеки Иван Ракитич хизматларига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда ESPN нашри.

Манба маълумотига кўра, манкунианликлар 31 ёшли хорватиялик учун "Барселона"га таклиф юборди. Ушбу трансфер "қизил иблислар" учун заҳира варианти ҳисобланади. Агар МЮ Бруну Фернадешни харид қила олмаса, Ракитични қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" билан 2021-йилда шартномаси якунланадиган ярим ҳимоячининг трансфер суммаси 20 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!