МЮ "Барселона" ҳимоячиси учун 70 миллион евро тўлашга тайёр

Каталониянинг “Барселона” клуби футболчиси Андреас Кристенсен Англия премьер-лигасига қайтиши мумкин. Илгари у "Туманли Албион"да Лондоннинг "Челси" жамоаси шарафини ҳимоя қилган.

"Fichajes" нашри хабарига кўра, даниялик ҳимоячини "Манчестер Юнайтед" ўз сафига қўшиб олмоқчи. “Қизил иблислар” устози Эрик тен Хаг бу келишув ташаббускори ҳисобланади. Манкунианликлар Кристенсеннинг трансфери учун 70 миллион евро ажратишга тайёр.

27 ёшли ҳимоячи 2022 йилнинг ёзида "Барселона"га ўтган эди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан меҳнат шартномаси 2026 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!