МЮ "Барселона" вундеркинди билан музокаранинг сўнгги босқичида

CHERY AUTO

"Ла Масия" академиясини яна бир истеъдод тарк этишга яқин. Маълум бўлишича, "Манчестер Юнайтед" раҳбарлари "Барселона" тарбияланувчиси Марк Хурадо билан музокараларнинг сўнгги босқичида.

Tecno

16 ёшли футболчи ўнг қанот ҳимоясида ҳаракат қилади. У ҳозирги жамоасида асосий таркибга киритилишига ишонмаяпти. Шу боис, клубини ўзгартириш ҳақида жиддий бош қотирмоқда. Марк 11 ёшидан буён "Барса"нинг турли ёш тоифаларидаги жамоаларида ҳаракат қилиб келган.

Хурадо каталонияликлар академиясини тарк этаётган биринчи истеъдодли футболчи эмас. Ундан аввал, Хави Симонс, Мбуямба каби ёш вундеркиндлар ҳам жамоани тарк этганди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!