Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

МЮ "Бавария" футболчисига қизиқиб қолди

Уни "Олд Траффорд"га чорлашмоқда.

“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкни. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Айтиш керакки, 28 ёшли испаниялик футболчи ҳали “Бавария” билан шартномани узайтириш масаласида келишувга эришганича йўқ. Агар томонлар ўзаро муросага кела олишмаса, мюнхенликлар уни сотиб юбориши мумкин. Шу боис МЮ ушбу вазиятни кузатмоқда.

Маълумот учун, Алькантара жорий мавсум Бундеслигада 14 та ўйинда майдонга тушди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ